Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари миқдори камайди. Бу ҳақда Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов хабар берди.
Маълумотларга кўра, трансчегаравий пул ўтказмалари Марказий банк прогнозлари доирасида йилнинг биринчи чорагига қараганда 8,6 фоизга ошиб, 2,5 млр доллар доирасида шаклланган. Анъанавий пул ўтказмалари келиб тушадиган давлатлар улуши камайишда давом этиб, узоқ мамлакатлардан, анъанавий бўлмаган давлатлардан келадиган пул ўтказмаларининг улушида ўсиш кузатилган.
Хусусан, Қозоғистон ва Россиядан амалга ошириладиган пул ўтказмалари биргаликда 84 фоизгача пасайди. Россиядан келадиган пул ўтказмалари улуши умумий пул ўтказмаларининг 68 фоизини ташкил этиб, ўтган йилгига нисбатан анча камайган.